Ўзбекистон | 00:45 / 27.08.2015
3998
1 дақиқада ўқилади

Бойсунда қарийб 90 млн сўмлик расмийлаштирилмаган электр ўчоқлар ушлаб қолинди

Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги Дарбанд ЙПХ маскани ходимлари Самарқанд-Денов йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган Г. Қидирниёзов бошқарувидаги Mercedes-Benz русумли юк автомашинасида 88.4 млн сўмлик 421 дона электр ўчоқлар олиб кетилаётганини аниқлашди. Текширув давомида бу юклар сохта ҳисоб-фактура асосида олиб кетилаётгани маълум бўлди.

Воқеа жойида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ноқонуний товарлар олиб қўйилди.
СВОЖЖДЛҚК департаментининг Сурхондарё вилоят бошқармаси бўлимининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Г. Қидирниёзовга нисбатан иш қўзғатилди.