Жамият | 08:26 / 27.08.2015
3414
2 дақиқада ўқилади

Америкалик мухбир кичкина шаҳзода Жоржнинг кийимига ўхшаш кийимларда бир ҳафта юришга қарор қилди

Америкалик мухбир Макс Ноблох антиқа тажриба ўтказди. У бир ҳафта давомида Буюк Британия қироличасининг икки ёшли эвараси, шаҳзода Уильямнинг тўнғич фарзанди Жоржнинг кийимига ўхшаш кийимларда кўчалар бўйлаб сайр қилиш ва бунга ён-атрофдагиларнинг муносабатини билишга қарор қилди.

23 ёшли журналист Жорж кийимларининг каттароқ ўлчамдаги нусхаларига буюртма берди, деб хабар бермоқда Metro нашри.

Шундан кейин журналист Нью-Йорк кўчалари бўйлаб шаҳзода Жоржнинг кийимига ўхшаш кийимда юриб, ён-атрофдагиларнинг бунга муносабатини билмоқчи бўлди. Бироқ қироллик оиласи вакилининг кийимини кийиб олган бундай алфоздаги журналист ён атродагиларни унчалик ҳам ажаблантирмади.

“Фақатгина бир марта мендан нима учун мен ёзнинг иссиқ кунида бундай иссиқ кийиниб олганимни сўрашди”, деб айтди Ноблох.

Ноблох ушбу тажрибаси ҳақида қисқа сюжет ишлаб, ўзининг калта шортикларда ва Дисней мультқаҳрамонлари тасвирланган свитерда сайр қилиб юрганини видеога муҳрлади.

Журналистнинг айтишича, болакай Жорж GQ журнали талқини бўйича дунёнинг энг хушсурат кийинадиган эркаклари қаторига киритилганидан хабардор бўлгач, шундай кўринишда юришга қарор қилган.