Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"ЦСКА" “Зенит” билан бирга Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этадиган бўлди
Чемпионлар Лигаси 4-саралаш босқичининг жавоб учрашувида "ЦСКА" “Арена Химки”да 3:1 ҳисобида Лиссабоннинг “Спортинг” клубини ютди.
Меҳмонлар 36-дақиқада Теофило Гутьерреснинг голи ҳисобига олдинга чиқиб олдилар. Мезбонлар 2-таймнинг бошида Сейду Думбия голи эвазига ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлдилар. Думбия учрашувнинг 72-дақиқасида дублга эришди. Учрашувдаги ғалаба тўпини 85-дақиқада “армиячилар”нинг нигериялик футболчиси Аҳмад Муса киритди. Лиссабонликлар ўйиннинг охирида Мариунинг четлатилиши туфайли 10 киши бўлиб ўйнашларига тўғри келди. Биринчи учрашувда “Спортинг” ўз майдонида 2:1 ҳисобида ютган эди.
"ЦСКА" икки ўйин натижасига кўра мусобақанинг гуруҳ босқичига чиқди.
Чемпионлар Лигасида Россия номидан эндиликда иккита клуб – ЦСКА ва Зенит иштирок этади.
Чемпионлар Лигаси. Плей-офф босқичи. Жавоб учрашуви
ЦСКА (Москва, Россия) – Спортинг (Лиссабон, Португалия) – 3:1
Голлар: Гутьеррес, 36 (0:1); Думбия, 49 (1:1); Думбия, 72 (2:1); Муса, 85 (3:1).
Четлатиш: Мариу (Спортинг), 90+2.