Жаҳон | 10:04 / 27.08.2015
3401
1 дақиқада ўқилади

Исроил самолётлари Ғазо секторига ҳужум уюштирди

Исроил Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли самолётлар Ғазо секторига ҳаво зарбаларини амалга оширди. Исроиллик ҳарбий бошлиқлардан бирининг маълум қилишича, бу амалиёт мамлакат жанубига Ғазо томондан учирилган ракета келиб тушишига жавобан амалга оширилган.

"Ғазодан учирилган ракета зарбасига жавобан Исроил самолётлари сектордаги қурол ишлаб чиқарилувчи заводларни бомбалади", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, 2015 йил ҳисобидан Ғазо секторидан Исроил ҳудудига жами 8 марта ракета зарбаси берилган.

26 август куни йўлланган охирги ракета ХАМАС жангарилари томонидан учирилгани аниқ бўлган.

Исроил томони бу ракета зарбаси оқибатида ҳалок бўлган ёки жароҳатланганлар йўқлигини маълум қилган.