Жаҳон | 22:20 / 27.08.2015
4135
1 дақиқада ўқилади
McDonald`s ўзининг рақиби Burger King билан Тинчлик кунида бургер тайёрлашдан бош тортди
McDonald`s компанияси ўзининг бош рақиби Burger King билан Тинчлик кунида бургер тайёрлашдан бош тортди.
“Бургер тайёрлаш ҳақида бундай таклиф McDonald`s’ннг бош офисига иккита оммабоп газета томонидан йўлланган эди. Улар рад жавобини беришди”, деб айтди Burger King матбуот директори Иван Шестаков.
Ғоя бўйича, тайёрланадиган бургер икки рақибнинг дўстлиги рамзи бўлиши керак эди. Burger King компанияси McDonald`s’га биргаликда Mc.Whopper бургерини тайёрлашни таклиф қилган. Янги бургер 21 сентябрь – Халқаро дунё кунидан сотилиши мўлжалланган эди.