Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги иш кунининг ўзгарганига ойдинлик киритди
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги шанба, 29 август дам олиш кунининг душанба, 31 августга ўтказилиши бўйича киритилган нормага ойдинлик киритди.
Вазирликнинг "Газета.уз" нашрига берган хабарига кўра, олти кунлик иш ҳафтасига эга ишчи ходимлар учун 2015 йил август ойида ўрнатилган иш вақти ўз ҳолича қолади.
Ҳафтасига беш кун ишлайдиган (шанба ва якшанба дам олиш куни бўлган) ходимлар учун август ойида иш вақти миқдори 1 соатга узайтирилади. Шанба, 29 август иш куни деб эълон қилиниши муносабати билан Меҳнат кодексининг 121-моддаси таъсир кучини йўқотади. Яъни, ушбу моддага мувофиқ, 29 август куни байрам арафаси бўлмагани сабабли кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартириши ҳолати қўлланилмайди.
Мос равишда, жорий йил учинчи чораги, ўн ойлик, иккинчи яримйиллик ва 2015 йил учун тўлиқ ҳисобда иш муддати 1 соатга ўзгаради.