Жаҳон | 06:27 / 27.08.2015
2967
1 дақиқада ўқилади
Обама Си Цзиньпин билан учрашув пайтида хакерлик ҳужумларини муҳокама қилмоқчи
АҚШ президенти Барак Обама сентябрда Хитой раиси Си Цзиньпин билан учрашуви пайтида Хитойнинг киберҳудуддаги ҳаракатларидан ташвишланаётганини билдирмоқчи. Бу ҳақда матбуот-анжуманида Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест айтиб ўтди.
“Президент аввалги учрашувлардаги каби бу гал ҳам хитойлик ҳамкасби билан Хитойнинг киберҳудуддаги ҳаракатларини муҳокама қилмоқчи”, деб айтди Эрнест.
АҚШ бир неча бор хитойлик хакерларнинг АҚШ давлат муассасалари, жумладан, АҚШ ходимлар бошқармаси компьютер тизимларини бузишга уринишда айблаган. Бу ҳужумлар натижасида хакерлар 25 млндан кўпроқ одам, жумладан собиқ ва амалдаги давлат хизматчилари ҳақидаги маълумотларни қўлга киритишган.