Спорт | 10:13 / 27.08.2015
3710
5 дақиқада ўқилади

Олий лига 20-турида 8та ўйиндан 5тасида 2:1 ҳисоби қайд этилди

25 август куни "Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўйин билан бошланган Олий лиганинг 20-тури 26 август куни давом эттирилди. Шу куни Ўзбекистоннинг 7та шаҳрида ўйинлар ўтказилди.

Сешанба куни Ғузорда "Пахтакор" 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этган, ушбу учрашувнинг қўшимча дақиқаларида мезбонлар дарвозасига белгиланган 11 метрли жарима зарбасини Станислав Андреев голга айлантира олмаганди.
Бу дурангдан кейин тошкентликлар ҳисобидаги очколар сони 51та ва улар ғамон пешқадамлик қилишда давом этишмоқда. "Шўртан" эса 10-ўринда қолмоқда.

"Шўртан" - "Пахтакор" - 1:1
Голлар: Қораев, 55 — Ороховац, 69

"Шўртан": Абдулов, Қораев, Бойматов, Станоевич, Шарипов, Эшмуродов, Мамадалиев, Жўраев, Камолов, Таран, Полвонов
"Пахтакор": Лобанов, Мерзляков, Кримец, Ораховац, Ҳошимов, Исматуллаев, Соҳибов, Андреев, Козак, Машарипов, Сергеев.

Бугун дастлаб, Наманганда маҳаллий "Навбаҳор" жамоасига қарши ўйинда “Бунёдкор” Сато Минорининг 88-дақиқадаги ягона голи эвазига муҳим уч очкони қўлга киритди. Эндиликда "қалдирғочлар" 41 очко билан 4-ўринга жойлашган. Тўққизинчи ўриндаги "Навбаҳор" ҳисобида эса 25 очко мавжуд.

“Навбаҳор” – “Бунёдкор” 0:1
Гол: М.Сато (88)

"Навбаҳор": 87. Акмал Ортиқов, 2. Алишер Саматов, 5. Раҳматилло Бердимуродов, 7. Санъат Шихов, 8. Азим Аҳмедов, 11. Отабек Валижонов,20. Улуғбек Бақоев, 23. Ғайрат Жўраев, 70. Алибобо Раҳматуллаев.
"Бунёдкор": 25. Мурод Зуҳуров, 2. Акмал Шораҳмедов, 4. Хайрулло Каримов (С), 5. Дилшод Жўраев, 7. Шакир Зуаги,9. Минори Сато, 12. Иван Милошевич, 14. Воҳид Шодиев, 48. Акрам Комилов, 77. Виктор Карпенко, 88. Анвар Ражабов.

“Олмалиқ” Қўқондан Неманья Йовановичнинг голи эвазига ғалаба билан қайтди. Игор Шквирин шогирдлари 34 очко билан турнир жадвалининг 6-ўрнида бормоқда. Ўтган турда "Андижон"ни мағлуб этган "Қўқон-1912" эса 13-ўринда қолди.

“Қўқон-1912” – “Олмалиқ” 0:1
Гол: Йованович (62).

Қайд этиш жоизки, турнинг қолган 5 учрашувида мухлислар жамоалардан бирининг 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишига гувоҳ бўлишди.
Бекободдаги учрашувда Раҳматов ва Абдураҳмоновнинг голлари “Сўғдиёна”га ғалаба келтирди. “Металлург” таркибида Нўъмонов жавоб голига муаллифлик қилди.

“Металлург” айни дамда 26 очко билан турнир жадвали экваторида жойлашган. "Сўғдиёна" эса бу кутилмаган ғалаба эвазига очколари сонини 19тага етказиб, 15 ўриндан 12 ўринга кўтарилди.

“Металлург” – “Сўғдиёна” 1:2
Голлар: А.Нўъмонов (16) - С.Раҳматов (2), А.Абдураҳмонов (77)

Шунингдек, “Бухоро” ўз майдонида “Андижон”ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу икки жамоа охирги икки ўринда ёнма-ён жойлашган.
“Бухоро” – “Андижон” 2:1
Гол: С.Неъматов (13), А.Саноев (42) - А.Бердиев (19)

Чемпионат фаворитларидан бири “Насаф” “Қизилқум” майдонига сафар уюштириб, навбатдаги уч очкони қўлга киритди. Азамат Алланиёзов ва Артур Геворкян қаршиликлар сафидаги голларга муаллифлик қилишди. “Қизилқум” сафида эса жавоб голи Алишер Холиқов ҳисобига ёзилди.
"Насаф" бу ғалабадан кейин 45 очко билан кучли учликни якунлаб турибди. "Қизилқум" эса 11 ўринга тушиб кетган - 24 очко.

“Қизилқум” – “Насаф” 1:2
Гол: А.Холиқов (87) - А.Алланиёзов (45), А.Геворкян (59)

Тошентнинг учинчи жамоаси “Локомотив” ўз майдонида “Динамо” билан куч синашди. Темур Кападзе ва Санжар Шоаҳмедовнинг голлари “темирйўлчилар”га ғалаба келтирди.
Вадим Абрамов шогирдлари 49 очко билан "Пахтакор"ни таъқиб этишда давом этади. "Динамо" 15 очко билан 14 ўринда.

“Локомотив” – “Динамо” 2:1
Гол: Т.Кападзе (50), С.Шоаҳмедов (54) - К.Мурзоев (пен. 85)

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси бу турда ҳам мағлубиятга учради. "Маъшал" бу жамоани 2:1 ҳисобида енгиб ўз аҳволини яхшилашга эришган бўлса (25 очко, 8-ўрин), 5-ўриндаги фарғоналиклар ҳисобидаги очколар сони 36талигича қолди.

“Машъал” – “Нефтчи” 2:1
Гол: С.Ҳамроев (45), Ҳ.Муртазоев (46) - Ш.Ҳакимов (30)