Ўзбекистон | 12:01 / 27.08.2015
3476
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга келаётган туристлар оқими 10 йилда 8 баробар кўпайди

Расмий маълумотларга кўра, 2014 йилда Ўзбекистонга 2 млн хорижий сайёҳ ташриф буюрди. 2005 йилда бу кўрсаткич 240 минг кишига тенг эди. Шу тариқа, бу давр ичидаги ўсиш 8 баробарни ташкил қилади.

Таъкидланишича, мамлакатда 20 йилдан буён туристик оқимни кўпайтириш борасида иш олиб борилмоқда. Тарихий меъморий ёдгорликлар реставрацияси, янги диққатга сазовор объектларни яратиш билан бир қаторда зарурий туристик инфраструктура яратилмоқда.
2004 йилда эса БМТнинг бутунжаҳон туристик ташкилоти Самарқандда ваколатхона очди. Ушбу ваколатхона Ипак йўли ҳудудида туризмни ривожлантириш билан шуғулланмоқда.

Туристик компаниялардан бирининг раҳбари Феруза Дилмуродова Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятига ўз муносабатини билдирди.
“Ўзбекистон турли давр ва маданиятларга оид ёдгорликларга тўла. Уларнинг сони 7 мингдан ошади. Инфраструктурани жаҳон миқёсида ривожлантириш зарур”, - таъкидлади у.