Селия Шашич 2014/15 йиллардаги мавсумда Европанинг энг яхши аёл футболчиси деб топилди
Бугун, 27 августда Монакода УЕФА талқини бўйича 2014/15 йиллардаги мавсумда Европанинг энг яхши аёл футболчиси мукофоти совриндори номи эълон қилинди.
Аввалроқ аёллар футболини ёритувчи 18 нафар журналистдан иборат ҳакамлар ҳайъати бу мукофот учун уч нафар номзодни танлаб олган эди. Ушбу ҳайъат Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимида ғолиб номини эълон қилди.
Ушбу мукофот учун Амандин Анри (Франция, “Лион”), Женифер Марожан (Германия, “Франкфурт”) ва Селия Шашич (Германия, “Франкфурт”, фаолиятини тугатган) даъвогарлик қилган эди.
Ўтган мавсумда Европанинг энг яхши аёл футболчиси деб Селия Шашич топилди. Футболчи мукофотни УЕФА президенти Мишель Платинининг қўлидан олди.
Шашич ўзининг фаолиятини 27 ёшида тугатишга қарор қилди. У ўтган мавсумда Чемпионлар Лигаси ва жаҳон чемпионатиининг энг яхши тўпурари бўлган.