Ўзбекистон | 16:32 / 27.08.2015
3799
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро чегарадаги ўтиш пунктлари тўғрисидаги битимни муҳокама қилди
2015 йилнинг 25-27 август кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукуматлари ваколатли экспертларининг музокаралари бўлиб ўтди.
Томонлар 2004 йил 24 июлда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Давлат чегарасидан ўтиш пунктлари тўғрисидаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масалаларини муҳокама қилишди.
Музокаралар натижаларига кўра якуний протокол имзоланди.
Музокаралар доирасида Қирғизистон делегацияси бошлиғи, Қирғизистон Республикаси ТИВнинг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси Батиркан Сиргабаев Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди. Учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорлиги масалалари бўйича фикр алмашилди.