Спорт | 18:24 / 27.08.2015
3999
1 дақиқада ўқилади

Усэйн Болт 200 метрга югуришда ҳам ғалаба қозониб, 10 карра жаҳон чемпионига айланди

Ямайкалик спринтер Усэйн Болт Хитойда давом этаётган енгил атлетика бўйича жаҳлон чемпионатининг 200 метр масофага югуриш баҳсларида биринчи ўринни қўлга киритди ва 10 карра жаҳон чемпионига айланди.

Мазкур масофада иккинчи ўрин АҚШ вакили Жастин Гэтлинга насиб этган бўлса, бронза медалини Жанубий Африка Республикаси вакили Анасо Жободвана ўзиники қилиб олди.

Енгил атлетика. ЖЧ-2015. Бейжинг (Хитой)

Эркаклар. 200 метрга югуриш

1. Усэйн Болт (Ямайка) — 19,55.

2. Жастин Гэтлин (АҚШ) — 19,74.

3. Анасо Жободвана (ЖАР) — 19,87.