Хитойда сохта Goldman Sachs банки пайдо бўлди
Bloomberg журналистлари Хитойда АҚШнинг Goldman Sachs кредит ташкилотига умуман алоқаси бўлмаган Goldman Sachs номли банкни аниқлашди. Аниқланган банк номланишида АҚШ банки логотипидаги каби шрифтлардан фойдаланилган ва унинг номининг айнан ўзи лотин ва хитой ёзувидаги шрифтларда ёзилган.
Хитойдаги Goldman Sachs номланишида қавс ичида Шеньчжень – унинг қароргоҳи жойлашган шаҳар номи ёзиб қўйилган. Шу билан бир вақтда иккала банкда ҳам уларга номланишдаги бир хиллик борасида биринчи бор мурожаат қилинаётганини айтишган.
Хитойдаги сохта Goldman Sachs банки ҳақида АҚШ казинолар ходимлари касаба уюшмаси Хитой ҳукуматига Макаодан бўлган ўйин магнати Чен Чи-Тайнинг тузилмалари устидан шикоят қилганларидан кейин маълум бўлган. Чи-Тай айни пайтда Хитой жиноий гуруҳлари – триадалар билан алоқадорликда айбланиб, судланишини кутмоқда. Банк шу магнат билан боғланган деб ҳисобланмоқда.
Аввалроқ Хитой жанубида China Construction Bank’нинг (Хитойнинг энг йирик тўртта банклари қаторига кирувчи кредит ташкилоти) сохта бўлими очилгани маълум қилинганди. Ушбу ҳолат юзасида ноқонуний банк фаолияти билан шуғулланганлик учун Шаньдун вилоятининг 39 ёшли фуқароси ҳибсга олинган.
Ўтган асрнинг 80-йилларидан бошлаб кўпчилик хитойлик тадбиркорлар ўзгаларнинг брендларидан ноқонуний нусха кўчирган ҳолда фаолият юритиб келадилар. Кўпинча бундай қалбаки маҳсулотлар номланишида бироз ўгартириш ёки умуман ҳеч қандай ўзгартиришсиз чиқарилади. Боз устига бундай қалбаки маҳсулотлар асл маҳсулотлардан бир неча баробар арзон туради.