Жаҳон | 15:43 / 27.08.2015
3444
1 дақиқада ўқилади
Янукович Ростов-на-Дондаги яшаш манзилини эълон қилишга тайёр
Украина собиқ президенти Виктор Янукович украин терговчиларига Ростов-на-Дондаги ўз яшаш манзилини кўрсатишга тайёр, дея маълум қилди собиқ сиёсатчининг адвокати Виталий Сердюк. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Адвокатнинг таъкидлашича, собиқ президент Украина фуқаролигида қолган бўлиб, тергов олиб борувчи муассасаларга барча зарур кўрсатмаларни беришга тайёр. Бироқ у мамлакатига ҳаёти учун таҳдид туғилиши боис ҳозирча бора олмайди.
Бундан аввалроқ Сердюк Украина бош прокуратурасидан Янукович томонидан йўл қўйилган қонун бузилишлари ҳақида ҳеч қандай хабар келиб тушмаганини маълум қилган эди.