Ўзбекистон | 10:50 / 28.08.2015
11319
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Ўзбекистонга "ИШИД"га қарши коалицияга қўшилишни таклиф қилди

АҚШ Ўзбекистонга ИШИД жангариларига қарши тузилган халқаро коалицияга қўшилишни таклиф қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

АҚШ давлат котибининг Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Дэниел Розенблюм Ўзбекистонга ташрифи чоғида ушбу таклифни билдирди.

Унинг таъкидлашича, коалиция ҳарбий соҳагагина йўналтирилмай, балки радикалларни молиялаштиришга қарши курашни, уларнинг сафларига янада кўпроқ одамлар қўшилишининг олдини олишни ҳам кўзда тутади.

Бундан олдинроқ, 27 август куни Ўзбекистон ТИВ биносида Абдулазиз Комилов АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Даниэл Розенблумни қабул қилгани ҳақида хабар берилганди.