Жаҳон | 14:12 / 28.08.2015
3136
1 дақиқада ўқилади

Австрияда юк машинаси ичидан 70 муҳожирнинг жасади чиқди

Австрияда ташлаб кетилган юк машинаси ичидан 70дан ортиқ муҳожирнинг жасади топилди. Бу ҳақда France-Presse агентлиги хабар бермоқда.

Австрия ИИВ матбуот котиби Александр Мараковицнинг маълум қилишича, дастлаб юк машинасида 50 жасад борлиги аниқланган, аммо кейинчалик қурбонлар сони кўпроқ эканлиги аниқланган.
Машина Словакия ва Венгрия билан чегарага яқин ҳудудда қолдириб кетилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш