Жаҳон | 18:19 / 28.08.2015
3176
1 дақиқада ўқилади
Bank of America Хитой бозорининг 35 фоизга тушишини башорат қилди
ХХР фонд бозоридаги кўтарилиш вақтинчалик бўлиб, ҳукуматга қимматга тушади. Инвесторлар мамлакатга Shanghai Composite 35 фоиз қийматини ташлаганидан сўнг қайтади. Бу ҳақда Bank of America экспертларига таянган ҳолда Bloomberg агентлиги маълум қилмоқда.
“Ҳукумат бозорни бевосита қўллаб-қувватлашдан воз кечиши билан инвесторлар акциялардан қутула бошлайдилар”, - дейди банк таҳлилчиси Дэвид Цуй. Навбатдаги тушишдан сўнг Хитой акциялари арзонлашади, мана шунда инвесторлар уларни сотиб ола бошлайди.
Маълумки, ХХР молия бозорини бошқариш билан China Securities Finance Corp. давлат агентлиги шуғулланади. Тахмин қилинишича, яқин икки ой ичида агентлик валюта интервенциялари ўтказишни тўхтатади.