Спорт | 15:27 / 28.08.2015
3108
1 дақиқада ўқилади
«Челси» хитойлик футболчини ўз сафига қўшиб олди
Хитойнинг «Гуанчжоу Эвергранд» клуби ҳимоячиси Чжан Лингпэн Лондоннинг «Челси» клубига сафига бориб қўшилди.
Футболчининг ўзи бу хабарни маҳаллий телевидениега берган интервьюси чоғида маълум қилган, деб ёзмоқда L’Equipe нашри.
Манбанинг ёзишича, Лондон клуби 26 ёшли Хитой терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олган ва у Англияда ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни қўлга киритгунича уни қайтадан ўз клубига ижарага берган.
Лингпэн Хитой терма жамоаси сафида 44 учрашувда майдонга чиққан бўлиб, клуби билан 4 карра мамлакат чемпиони унвонини қўлга киритган.