Фан-техника | 00:37 / 28.08.2015
4430
1 дақиқада ўқилади

Instagram фотосуратларнинг янги шаклларини жорий қилмоқда

Instagram ижтимоий тармоғида фотосурат ва видеоларнинг квадрат шаклига қўшимча яна иккита: портрет ва альбом форматлари пайдо бўлди. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтида маълум қилинди.

Янги форматларнинг киритилиши ҳақидаги қарор Instagram’да чоп этиладиган ҳар бешинчи видео ёки сурат квадрат шаклга эга бўлмаcлиги сабабли қабул қилинди.

Instagram профилида кадрлар саҳифа бир хил кўринишда бўлиши учун аввалгидек квадрат шаклда кўринаверади, бироқ обуначиларнинг янгиликлар лентасида сурат ва видео уни фойдаланувчи қандай ўлчамда жойлаштирган бўлса шундай форматда пайдо бўлади.