Жамият | 18:39 / 28.08.2015
4567
1 дақиқада ўқилади

Жанубий кореялик дизайнер стаканлар учун лаб ва бурун шаклидаги қопқоқ ўйлаб топди

Жанубий кореялик дизайнер Чан Ву-Сок (Jang WooSeok) кофе ишқибозлари фойдаланадиган одатий стакан қопқоқларини алмаштиришни таклиф қилмоқда. Унинг янги кашфиёти лаб ва бурун шаклига эга, дея хабар берди The Daily Mail.

Дизайнер сўзларига кўра, бугунги кунда қўлда олиб юрилувчи кофелар шаҳар маданияти рамзларидан бирига айланиб улгурган. Унинг қопқоқларида лаб ва бурун шаклининг бўлиши эса ноодатий кўринади.

Ҳозирча бундай қопқоқлар бир неча нусхада ясалган бўлса ҳам, дизайнер бирор компания билан шартнома тузиб, уни серияли ишлаб чиқаришга умид билдирмоқда.

Қайд этилишича, бу Чаннинг дизайнерлик соҳасидаги биринчи иши эмас. Бундан аввал Coroflot дизайнерлик сайтида сичқонча учун чўткача, мотоцикл-стул каби ноодатий ишланмаларни намойиш этган.