Ўзбекистон | 17:39 / 28.08.2015
5031
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда фирибгар фолбин икки “мижоз”дан алдов йўли билан қарийб 7 млн сўм олди

Жиззахда фирибгар фолбин икки “мижоз”дан алдов йўли билан қарийб 7 млн сўм олди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

2008 йилдан буён фирибгарлик учун тўрт марта судланган Дилором Қўчқорова бу сафар ўзини фолбин деб эълон қилиб, “мижоз” йиға бошлади. Унинг уйига келган Д. Усмонқуловадан алдов йўли билан 2.3 млн сўм, Усмонқуловага эргашиб келган Х. Муллажоновадан 4.55 млн сўм олди. Бу маблағ нақд пул ва тилла буюмлар ҳисобида олинди.

Тез орада алданганини тушунган “мижоз”лар Қўчқорова устидан тегишли жойга арз қилишди. Суд чоғида айбини тан олиб, пул ва моддий қимматликларни эгаларига қайтарган Қўчқорова ўз хатти-ҳаракатларидан пушаймонлигини билдиргани боис амнистияга тушиб, озод қилинди.