Спорт | 23:03 / 28.08.2015
5899
1 дақиқада ўқилади

Криштиану Роналду ҳаётда нимадан кўпроқ қўрқишини маълум қилди

Мадриднинг “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳаётда нимадан кўпроқ қўрқишини маълум қилди.

“Мен ҳаётда оламдан ёш ўтиб кетишдан кўпроқ қўрқаман. Мен 80-90 ёшларгача яшашни истардим. Менинг севимли машғулотим борасида айтадиган бўлсак, бу шак-шубҳасиз ўғлим билан футбол ўйнашдир. Умуман, майдон ташқарисида мен ҳамма каби оддий инсонман. Менинг кун тартибим ҳам оддий, мен оилам, дўстларим ва ўғлим билан вақтимни ўтказишни хуш кўраман. Мен ҳар куни эрталаб машғулот қиламан ва уйга келгач, менга бу ерда ҳам завқ берадиган ишлар билан шуғулланаман”, деб айтмоқда 30 ёшли суперфутболчи.