Жаҳон | 10:04 / 28.08.2015
2907
2 дақиқада ўқилади

Ливия қирғоқларида бортида юзлаб муҳожирлар бўлган кема чўкиб кетди

Ливиянинг Зувара шаҳридан унча узоқ бўлмаган ҳудудда бортида 500 нафарга яқин муҳожир бўлган икки кеманинг тўқнашуви содир бўлди, дея хабар бермоқда BBC News.

Бортида 50 нафарга яқин киши бўлган биринчи кема жума, 28 август куни эрта тонгда ҳалокат хабарини юборган. 400 нафарга яқин муҳожир билан кетаётган иккинчи кема эса кейинроқ чўкишни бошлаган.

Ливия қирғоқ ҳимояси ходимлари қутқарув операциясини бошлашди. Дастлабки маълумотларга кўра, кемалардаги аксарият йўловчилар ҳаётдан кўз юмишган. Маҳаллий фуқаролардан бирининг маълум қилишича, Зувари шаҳар шифохонасига 100га яқин жасад олиб келинган. Ҳалок бўлганлан орасида Сурия, Бангладеш в Африканинг Саҳрои Кабир саҳроси ҳудудида жойлашган бошқа бир қатор мамлакатлар фуқаролари бўлган. Бироқ бу ҳақда расмий хабар тарқатилгани йўқ.

Аввалроқ БМТнинг хабар қилишича2015 йилда Ўрта Ер денгизида Африка мамлакатларидан Европа қитъасига ўтишни мўлжаллаган 2400 нафарга яқин муҳожир ҳалок бўлганини маълум қилган эди.