Назарбоев: Қозоғистон аҳолиси ўрта фаровонликка эришган давлатлар даражасига яқинлашди
Нурсултон Назарбоев мамлакат конституцияси қабул қилинганининг 20 йиллигига бағишлаб ўтказилган “Конституция: бирлик, барқарорлик, фаровонлик” мавзуидаги халқаро илмий-амалий конференциядаги чиқиши чоғида Қозоғистон аҳолиси ўрта фаровонлик даражасида яшайдиган мамлакатларга яқинлашганини маълум қилди.
“20 йил ичида биз ЯИМнинг шу даражасига эришдик, паритет қобилиятини инобатга олмаган тақдирда ҳам Қозоғистон постсовет муҳитида биринчи ўринда турибди. Биз шарқий ва ўрташарқий давлатлар даражасига чиқдик, биз Туркия, Малайзия ва бошқа давлатлардан ўзиб кетдик. Биз ўрта фаровонликдаги давлатлар даражасига етиб келдик. Ўрта фаровонликнинг тузоғи бор, кўп давлатлар ундан ўтиб кета олмайди. Кейинги қадамни ташлаш учун кейинги ислоҳотни ўтказашимиз лозим. Шу боис мен 5 институционал ислоҳот ва миллат учун 100 қадамни таклиф қилдим”, - унинг сўзларини келтиради Nur.kz сайти.
Унинг фикрича, 5 институционал ислоҳот ва миллатнинг 100 қадами иқтисодиётнинг ўсиб боришига замин ҳозирлайди.
“Кўплаб мустақил давлатларнинг тажрибасини ўрганар эканмиз, давлат қуриш жуда масъулиятли, мураккаб ва узоқ давом этадиган жараён эканлигига иймон келтирамиз, - сўзида давом этди Қозоғистон етакчиси. – Барқарорликка иқтисодий тараққиёт ва одамларнинг фаровонлигисиз эришиб бўлмайди”.