Назарбоев: Қозоғистон демократияга эҳтиёткорлик билан бориши лозим
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг фикрича, мамлакатнинг демократия сари боришида диний вазиятни инобатга олган ҳолда эҳтиёт бўлиш керак.
“Бизга Ғарб давлатларида ҳукм сураётган демократия сари тезроқ етиб бориш лозимлигини айтиб келишмоқда. Биз буни жуда яхши тушунамиз. Демократия инсоният тараққиётининг умумий йўлидир, аммо биз ҳар доим Осиё жамияти эканимизни, Ғарбдан фарқ қиладиган одатларимиз борлигини инобатга оламиз.
Бизнинг диний ва маданий қарашларимиз бошқачароқ. Шу боис биз бу йўлда эҳтиёткор бўлишимиз лозим”, - унинг сўзларини келтиради Nur.kz ресурси.
Шунингдек, Назарбоев “Конституция: бирлик, барқарорлик, фаровонлик” мавзуидаги илмий-амалий анжумандаги чиқишида мамлакат аҳолисини конституция қабул қилинганининг 20 йиллиги муносабати билан табриклади.