Жаҳон | 08:14 / 28.08.2015
3352
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Ўрта Ер денгизида бортида 200 нафар муҳожир бўлган қайиқ чўкиб кетди

Ўрта Ер денгизида Ливия қирғоқлари яқинида 200 нафар муҳожирни олиб кетаётган қайиқ чўкиб кетди. Бу ҳақда AFP агентлиги маълум қилди.

“Фалокат натижасида камида 30 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар бедарак йўқолган. Омон қолганларни қутқариш бўйича операция олиб борилмоқда”, деб айтди Триполидаги ҳукумат вакили.
Вакилнинг айтишича, гап асосан африкалик муҳожирлар ҳақида кетмоқда. Улар Ўрта Ер денгизи орқали Европа Иттифоқининг жанубий чегаралари – Италия ва Грецияга етиб олмоқчи бўлишган.

26 август куни ҳам Ливия қирғоқлари яқинида муҳожирларни олиб кетаётган яна бир кема ҳалокатга учраган эди. Migrant Report интернет-нашрининг маълум қилишча, бу фалокатда 20 га яқин киши ҳалок бўлган. Бундан ташқари, яна 30 нафар муҳожир бошқа бир тўлиб-тошган кемада двигателга жуда яқин турганлари сабабли ундан чиққан газлардан бўғилиб ҳалок бўлганлар.