Ўзбекистон | 11:53 / 28.08.2015
7096
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги қонун кучга кирди

Ўзбекистонда "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги қонун кучга кирди. Ушбу қонун 2015 йил 15 июлда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган бўлиб, 6 августда Олий Мажлис Сенати томонидан маъқулланган.

Қонуннинг мақсади аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдир.

«Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги қонунда соҳага оид қонун ҳужжатлари, асосий тушунчалар кўрсатиб ўтилган. Бундан ташқари ҳужжатда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, Вазирлар маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг соҳадаги ваколатлари ҳам давлат санитария назоратини амалга оширувчи органлар, мансабдор шахслар, уларнинг ваколатлари ва мажбуриятлари белгиланган.

Қонуннинг тўлиқ матни “Халқ сўзи” газетасининг интернетдаги манзилига жойлаштирилди.