Жаҳон | 07:21 / 28.08.2015
4289
1 дақиқада ўқилади

Парижда Марокаш қиролини шантаж қилган икки нафар журналист ҳибсга олинди

27 августда Францияда Марокаш қироли Муҳаммад VI ни шантаж қилишда гумон қилинган икки нафар журналист ҳибсга олинди. Бу ҳақда France-Presse агентлиги маълум қилди.

“Журналистлар Эрик Лоран ва Катрин Грасье Марокаш қироллиги вакиллари билан учрашиб, улардан қирол шаънига доғ туширувчи маълумотларни чоп этмаслик учун 3 млн евро олганларидан кейин ҳибсга олиндилар”, деб хабар бермоқда агентлик.