Пентагон раҳбари Россия нотўғри йўл билан кетаётгани ва Ғарбга муаммо туғдираётганини айтди
АҚШ Россия Ғарб давлатлари хавфсизлигига муаммолар туғдираётган нотўғри ташқи сиёсий йўналишни танлади, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда 27 август куни АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер Калифорния штатидаги Кэмп-Пендлтон денгиз пиёда қўшинлари базасида ҳарбий хизматчилар олдидаги нутқида айтиб ўтди.
Картер Пентагон раҳбари сифатида ўз олдида кўраётган глобал муаммолар ҳақидаги саволга “АҚШ, афсуски, Владимир Путин раҳбарлиги остида нотўғри йўл билан кетаётган Россиянинг хатти-ҳаракатларига муносиб жавоб бериши лозимлигини” айтди.
Вазирнинг айтишича, бу ҳаракатлар “Украинадаги вазиятда” намоён бўлмоқда. “Биз буни кузатишимиз керак, чунки бу вазият бизнинг миллий хавфсизлигимизга тааллуқли ва бизнинг муҳим иттифоқчиларимиз бўлган минтақага тегишли”, деб қўшимча қилди Картер.
Картер АҚШ олдида турган чақирувлар олдида биринчи навбатда “ИШИД” террорчилик гуруҳини айтиб ўтди. “Биз уни ютишимиз керак ва ютамиз ҳам, бироқ бу маълум вақт талаб қилади”, деб айтди Пентагон раҳбари.