Жаҳон | 23:30 / 28.08.2015
2818
1 дақиқада ўқилади

Петербургда марказий осиёлик аёл ўз фарзандини 100 минг рублга сотмоқчи бўлди

Санкт-Петербургда Марказий Осиё давлатларидан бирининг фуқароси ўзининг тўрт кунлик ўғлини 100 минг рублга сотмоқчи бўлди, деб хабар берилмоқда Россия ИИВ сайтида.

“Тезкор-қидирув ишлари натижасида Россия ИИВнинг Приморе тумани бўйича бош бошқармаси ходимлари Марказий Осиё давлатларидан бирининг 38 ёшли фуқаросини ўз чақалоғини сотишда гумон қилиб воқеа устида қўлга олди”, дейилмоқда ҳуқуқ-тартибот муассасасида.

Қайд этилишича, бола шифохонага ётқазилган. Уни сотмоқчи бўлган онаси Санкт-Петербургда рўйхатдан ўтмаган ҳолда яшаганлиги маълум бўлди.