Жаҳон | 18:03 / 28.08.2015
2082
1 дақиқада ўқилади
Покистон Кашмирда 6 кишининг ўлими туфайли Ҳиндистонга норозилик билдирди
Покистон Кашмирда чегара зонасида содир бўлган отишмада 6 нафар фуқаросининг ҳалок бўлиши юзасидан Ҳиндистонга норозилик билдирди. Бу ҳақда Покистоннинг Geo-TV канали хабар берди.
Айтилишича, Ҳиндистоннинг Исломободдаги элчиси ТИВга чақирилиб, унга Покистон ҳукумати номидан норозилик нотаси топширилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган тунда Кашмирдаги назорат чизиғида отишма содир бўлди. Бир соат давом этган отишма оқибатида Ҳиндистон 3 нафар, Покистон эса 6 нафар фуқаросининг ҳалок бўлганини маълум қилди.