Ўзбекистон | 18:59 / 28.08.2015
9906
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистон Ўзбекистон ва Қозоғистонга электр энергияси транзити учун тўловни тўхтатди
Бугун, 28 августдан бошлаб Қирғизистон Ўзбекистон ва Қозоғистонга электр энергияси транзити учун тўловни тўхтатди. Бу ҳақда журналистларга “Қирғистон миллий электр тармоқлари” ОАЖ бош директори Медетбек Айтқулов маълум қилди.
Авваллари Қирғизистон Республикаси мамлакат жанубида ишлаб чиқарилган электр энергиясини республика шимолига етказиш учун Ўзбекистон ва Қозоғистон электр тармоқларидан фойдаланар эди.
Бош директорнинг айтишича, транзит учун Қирғизистон Ўзбекистонга йилига 8 млн доллар тўлар эди. Бироқ “Датка” ва “Кемин” станциялари барпо этилиб, улар ўртасида “Датка-кемин” электр узатиш тармоғи қурилганидан сўнг ушбу тўловлар тўхтатилиб, бу борада Қирғизистон энергетик мустақилликка эришди.