Жаҳон | 16:04 / 28.08.2015
3254
1 дақиқада ўқилади

Украина 31 августга қадар Россияга қарши санкциялар жорий қилиш масаласини кўриб чиқади

31 август куни Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади. Интерфакс агентлигининг маълум қилишича, унда Россия қарши санкциялар жорий қилиш масаласи кўриб чиқилади.

Август ойининг ўртасида Украина вазирлар маҳкамаси Донбассдаги вазият юзасидан Россиянинг бир қатор жисмоний ва юридик шахсларига қарши қаратилган санкцияларни маъқуллаб, уларни кенгаш муҳокамасига киритди.

Чекловлар ўрнатиладиган юридик ва жисмоний шахслар рўйхатлари фақат хизмат чоғида фойдаланиш учун тузиб чиқилган, шу боис уларнинг номлари эълон қилинмади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш