Спорт | 22:22 / 29.08.2015
2458
1 дақиқада ўқилади
“Манчестер Сити” биринчи бор чемпионатни ўз дарвозаси дахлсиз қолган 4 та учрашувдан бошлади
“Манчестер Сити” Англия чемпионатининг навбатдаги 4-турида “Уотфорд”га қарши учрашувда ўз майдонида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. “Шаҳарликлар” бу ғалабалари эвазига чемпионатдаги кетма-кет 4 ўйинда ўз дарвозаларининг дахлсиз қолишига эришган ҳолда ғалаба қозондилар. “Сити” бундай натижага биринчи бор эришди. Бу учрашувларда “Ман Сити” дарвозасини Жо Ҳарт қўриқлади.
Шунингдек, “Ман Сити” кетма-кет эришилган ғалабалар сони бўйича ўз тарихидаги клуб рекордини янгилади. “Уотфорд” устидан эришилган ғалаба “шаҳарликлар”нинг кетма-кет эришган 10-ғалабаси бўлди. Аввалги 9 та ютуқли ўйиндан иборат рекорд 1912 йилда ўрнатилган эди.
Манчестер Сити (Манчестер) – Уотфорд (Уотфорд) – 2:0
Голлар: Стерлинг, 47 (1:0); Фернандиньо, 56 (2:0).