Жамият | 09:47 / 29.08.2015
5613
1 дақиқада ўқилади

Америкалик оила ўз уйида ичида 51 минг доллар пули бўлган сейф топиб олди

АҚШнинг Аризона штатида яшайдиган оила ўз уйларидаги ошхонани таъмирлаш вақтида девор ортида қолиб кетган бегона сейф топиб олди. Бу сейф ичида 51 минг доллардан ортиқроқ пул борлиги маълум бўлди.

Бу сейф ичида пулдан ташқари 1960 йилда ишлаб чиқарилган Бурбон виноси ҳамда 1977 йилда нашрдан чиққан "Саросимадагилар учун қўлланма" номли Фриц Шумахер қаламига мансуб китоб ҳам топилган.

Шунингдек, бу жуфтлик пўлат сандиқ ичидан оқ-қора рангдаги суратни олишган.

Номаълум ёш йигит тасвирланган суратнинг орқа томонида ёзув ҳам бор.
"Алан, менда сен ўқишинг учун китоб бор. Мен бу китобда кўп баъзи нарсаларни кўрдим. Сенинг дўстинг Винцент", деб ёзилган сурат ортига.

Бу оила ўз топилмалари ҳақида ижтимоий тармоқларда эълон қилишган ва сирли Аланни топиб, унга китобни ҳамда пулларни топширмоқчиликларини айтишган. Бурбон виносини эса ўзларида олиб қолишмоқчи.