Жаҳон | 00:27 / 29.08.2015
4526
1 дақиқада ўқилади

АҚШда героин бир пачка сигаретдан арзон туриши айтилмоқда

АҚШда бир доза героин нархи бир пачка сигаретдан арзон туриши аниқланди. Washington Post газетаси кичик тергов ўтказиб, бунга ишонч ҳосил қилди.

Газетанинг маълумотларига кўра, Балтиморда (Мэриленд штати) героин солинган пакетчани 5 долларга, бир пачка сигаретни эса 7,75 долларга сотиб олиш мумкин. Нью-Йоркда бу нархлар мос равишда 10 ва 12,85 долларни ташкил қилади.
Нашрнинг ёзишича, тамакига юқори нарх акциз солиқлари билан тушунтирилади. Ҳаттоки бу акциз солиқлари энг кам миқдорни ташкил қиладиган Виржиния штатида ҳам бир пачка сигарет 5,25 доллар турар экан.

Нашр гиёҳванд моддаларни тарқатишга қарши курашиш федерал бошқармаси агентларига иқтибос келтирган ҳолда ҳаёт учун хавфли бўлган героиннинг арзонлашиб кетишини мексикан наркокартелларининг биргаликдаги ҳаракатлари билан тушунтирмоқда. Бу наркокартеллар АҚШда опиумсимонлар асосида тайёрланган дори воситаларининг нархи ошиб кетганидан кейин мамлакатга героин етказиб беришни кескин кўпайтирганлар.