Жамият | 11:34 / 29.08.2015
3629
2 дақиқада ўқилади

АҚШда отиб кетилган журналистнинг отаси мамлакатда қурол-яроғ савдосига қарши кураш олиб боришга ваъда берди

Энди Паркер — Виржиния штатида жонли эфир вақтида ўз ҳамкасби томонидан отиб кетилган икки журналистдан бирининг отаси қурол-яроғ сотиб олаётган кишиларнинг руҳий саломатлиги билан шуғулланишини маълум қилди, дея хабар берди The Independent.

Паркер қурол олиб юришни қўллаб-қувватлашини маълум қилган ҳолда руҳий саломатлигида муаммоси бор одамларнинг унга эга бўлиш жараёнини мураккаблаштиришга ваъда берди.

“Мен қурол олиб юришни тақиқламоқчи эмасман, – деди у. – Бироқ сиёсатчиларни қурол савдосига оид қонунларни қайта кўриб чиқишга ундовчи қандайдир усул бўлиши керак. Бу унчалик қийин ишга ўхшамайди”.

Эслатиб ўтамиз, журналистларни жонли эфир вақтида уларнинг 41 ёшли собиқ ҳамкасби Вестер Флэнаган отиб кетган эди.

У ўз жонига қасд қилишга ҳаракат қилганидан сўнг оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Бироқ олган жароҳати туфайли вафот этган.

У жиноят содир этганидан сўнг ABC News телеканалига факс орқали мурожаат қилиб, ўз ҳаракатини изоҳлаган. Жиноятчи хабарида ёзилишича, бу ишни АҚШдаги камситишлар сабабли амалга оширган. Фланаган ўзининг қора танли бўлгани учун кўп маротаба ҳақорат ва камситишларга дуч келганини маълум қилган.