Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 20:33 / 29.08.2015
3820
1 дақиқада ўқилади
Чадда "Боко Ҳарам"нинг ўнлаб жангарилари қатл этилди
29 август куни Чадда "Боко Ҳарам" ташкилоти аъзолари бўлган ўнлаб жангарилар қатл қилинди. Бу ҳақда Channel News Asia хабар қилган.
"Жангарилар бугун эрталаб мамлакат пойтахтининг шимоли-шарқидаги ҳарбий полигон ҳудудида отиб ўлдирилди", дейилади хабарда.
Бироз олдинроқ, Чадда ўнлаб жангарилар ўлимга ҳукм қилингани ҳақида хабар берилганди. Чадда шу йилнинг июль ойи охирида ўлим жазоси қайта тикланганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш