Жамият | 05:03 / 29.08.2015
3518
1 дақиқада ўқилади
Чортоқда Қирғизистондан 7 минг қути сигарета ўтказишга ҳаракат қилган шахслар қўлга олинди
Чортоқда Қирғизистондан 7 минг қути сигарета ўтказишга ҳаракат қилган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Айтилишича, чортоқлик Маҳмуд Қамбаров Боғистон қишлоғида қирғизистонлик Нурлан исмли йигит билан танишиб қолган. Нурлан Қирғизистондан арзон мол олиб ўтиб беришини айтган.
Ўртадаги келишувга мувофиқ, белгиланган кунда Нурлан Ринжит постига 6 990 қути PINE ва LD сигареталари, шунингдек, 14 дона “Зверь” номли бурчак чиқариш ускунасини олиб келиб берган. Аммо бу моллар чегарачилар томонидан ушлаб қолинган.
Холислар гувоҳлигида улардан ҳужжати бўлмаган 12.582 млн сўмлик тамаки маҳсулотлари ва 990 минг сўмлик ускуналар олиб қўйилган.
Суд Қамбаровга энг кам ойлик иш ҳақининг 400 баробарида жарима белгилади.