Ҳиллари Клинтон президентликка номзодини илгари суриш учун керак бўлган 20 фоиз овозни тўплади
АҚШнинг собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Демократлар партиясидан мамлакат президентлиги учун номзодини илгани суришга керак бўлган овозларнинг бешдан бир қисмини тўплаб бўлди. Бу ҳақда Клинтон сайловолди штаби ходимлари маълумотига асосланган ҳолда Bloomberg ахборот хизмати хабар берди.
Маълумки, АҚШ президентлигига асосий номзодлар Республикачилар ва Демократлар партиялари съездларида илгари сурилади. Президентлик лавозими учун номзодларни саралаш босқичида мазкур партиялар форумларида депутатлар овози учун кураш кечади. АҚШда бу жараён жуда мураккаб бўлиб, ҳар бир штатда ўзига хос тарзда ўтади.
Бироқ олдиндан съездларда “супервакиллар” деб номланувчи партия юқори табақасидан бўлган номзодларга овоз берилиши маълум бўлади.
Бу сиёсатчилар аллақачон юқори сайлов поғоналарини эгаллаган сенатор ва конгрессменлар, губернаторлар, миллий партия қўмиталари аъзолари ва бошқа партия олдида муҳим хизматларини намоён этган шахслар бўлиши мумкин. Энг сўнгги муҳим квоталар одатда муайян штатлардаги партия етакчиларига тақдим этилади.
Bloomberg хизмати ҳисоб-китобларига кўра, демократларнинг 2016 йилдаги ёзги съездида 4491 делегат иштирок этади. Бу эса президентликка номзод ғалабаси учун 2246 овоз кераклигини англатади. “Супервакиллар”нинг умумий сони эса 713 нафарни ташкил этади.
Клинтон штабининг маълум қилишича, ҳозирча 130 “супервакил” уни расман қўллаб-қувватлашини билдирган. Бироқ яна бир қанча норасмий ваъда берганлар ҳам бор. Умумий бўлиб Клинтон номзодига 440 овоз берилиши маълум қилинган.
Агарда шундай бўлса, демак, Клинтонни 60 фоиздан зиёд “супервакил” қўллаб-қувватламоқда. Бу эса у зарур овозларнинг 20 фоизини тўплаб улгурганини англатади.