Минглаб намойишчилар Малайзия бош вазири истеъфосини талаб қилиб чиқди
10 минг нафарга яқин киши Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳри кўчаларига мамлакат вазирлар маҳкамаси раҳбари Нажиб Разак истеъфосини талаб қилиб чиқишди.
Норозилик акцияси икки кун давом этиши режалаштирилган.
Аввалроқ Малайзия ҳукумати намойишни ноқонуний деб топиб, Bersih ҳаққоний сайловлар учун нодавлат ташкилотининг акция ўтказиш ҳақидаги мурожаатини қайтарган эди. Шу билан бирга, ташкилотнинг расмий веб-саҳифасига ҳам ҳукумат томонидан тўсиқ қўйилди.
2015 йилнинг июль ойида Малайзия ҳукумати бош вазирнинг шахсий ҳисоб рақамига 1Malaysia Development Bhd (1MDB) давлат инвестиция жамғармасидан 700 млн доллар миқдорида пул ўтказилганидан сўнг текширув ишлари бошланган эди.
Ўз навбатида, бош вазир тергов олиб боришга раҳбарлик қилган бош прокурорни лавозимидан бўшатиб юборди.