Жаҳон | 14:29 / 29.08.2015
4396
1 дақиқада ўқилади

Мисрда "Ал-Жазира" телеканали ходимларига 3 йилдан қамоқ жазоси тайинланди

Миср суди арабларнинг "Ал-Жазира" телеканали ходимлари бўлган 3 кишига нисбатан якуний ҳукмни эълон қилди. Ғарб матбуотида маълум қилинишиа, суд ишининг қайта кўриб чиқилишидан кейин бу шахсларга нисбатан 3 йилдан қамоқ жазоси тайинланган.

2014 йилнинг июнь ойида "Ал-Жазира" телеканалининг 3 нафар ходими қамоққа олинганди. Ўшанда телеканалнинг австралиялик мухбири Питер Грист ҳамда келиб чиқиши мисрлик бўлган Канада фуқароси, каналнинг Қоҳирадаги бўлимига раҳбарлик қилган Муҳаммад Фаҳмийга 7 йилдан, телеканал продюсери, мисрлик Бахер Муҳаммадга эса 10 йиллик қамоқ жазоси тайинланганди.

Уларга нисбатан Миср ҳудудида тақиқланган "Мусулмон биродарлар" ташкилотига ёрдам берганлик айби қўйилган.

Шундан сўнг, аппеляция билан мурожаат қилинган ва суд иши 1 йил давом этди.