Спорт | 13:06 / 29.08.2015
2344
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик таэквондочилар Болгариядаги жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди

Болгариянинг Пловдив шаҳрида таэквандонинг ITF йўналиши бўйича 19- жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бу ҳақда olamsport.com хабар берган.

Хабарда айтилишича, мусобақада 100га яқин давлатдан энг сара даян усталари иштирок этмоқда.

Жаҳон чемпионатининг навбатдаги кунги баҳсларида мураббий Лазиз Ҳасанов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси аьзоси Беҳруз Саидов кумуш медални қўлга киритди.

Аббос Абдуллажонов ва Шаҳзод Мустафоев эса бронза медали билан тақдирланишди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш