Жаҳон | 16:37 / 29.08.2015
3115
1 дақиқада ўқилади

Свазилендда аёллар фестивалига кетаётган автобус ЙТҲга учраб, камида 38 киши ҳалок бўлди

20 август куни Африка қитъаси жанубида жойлашган Свазиленд қироллигида йирик йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

АВС телеканали маълумотига кўра бунинг натижасида камида 38 киши ҳаётдан кўз юмган.

Аниқлик киритилишича, ҳалокат қурбонларининг асосий қисмини ёш аёллар ва қизлар ташкил этади. Бу жамоа фестивалга кетаётганида фожиага йўлиққан.

Айни вақтда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.