Жаҳон | 21:45 / 29.08.2015
3275
1 дақиқада ўқилади
Тяньцзиндаги фожиа қурбонлари 147 нафарга етди
Хитойнинг Тяньцзин шаҳридаги омборхоналардан бирида 12 августда юз берган портлашлар қурбонлари сони 147 кишига етди. Шаҳар шошилинч хизматларининг маълумотларига кўра, яна 26 киши бедарак йўқолган.
Қурбонларнинг 89 нафарини ўт ўчирувчилар, 10 нафарини полициячилар ва 48 нафарини оддий фуқаролар ташкил қилмоқда. Маълум қилинишича, ҳозирда барча жасадлар шахси ўрнатилган.
Бедарак йўқолганлар орасида 15 нафар ўт ўчирувчи, 1 нафар полициячи ва 10 нафар оддий фуқаро бор.
Фожиа оқибатида 800 га яқин одам жароҳат олган, улардан 383 нафари ҳали ҳам шифохонада қолмоқда. Улардан 21 нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.
415 нафар киши шифохонадан уйига чиқариб юборилган.