Фан-техника | 19:29 / 29.08.2015
6104
5 дақиқада ўқилади

Ucell компанияси ўзбекистонлик Ҳаж зиёратчиларига арзонлаштирилган роуминг хизматини тақдим этди

Қулай ва фойдали. Ucell Компанияси тақдим этаётган роуминг хизматида ана шу мезонлар мужассам.
Зиёратга, айниқса, муборак ҳаж сафарига тайёргарлик кураётган юртдошлармизга давлатимиз томонидан барча шароитлар яратиб берилмоқда. Ҳаж зиёрати кўнгилдагидек ўтишига кўплаб компаниялар ҳам ўз ҳиссасини қўшишга интилаяпти. Ucell Компанияси ҳам бу савобли ишдан четда тургани йўк. Компания вакиллари мазкур хизмат тақдимоти маросимида бу ҳақда батафсил маълумот беришди.
Тақдимотда қайд этилишича, Ucell Компанияси айнан муборак сафарга кетаётган зиёратчилар учун Саудия Арабистонининг Mobily алоқа оператори билан ҳамкорликда махсус таклиф ишлаб чиккан ва эндиликда ватандошларимиз Ucell Компаниясининг арзонлаштирилган роуминг хизматидан бемалол фойдаланиши мумкин.


— Халқимизда савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак, деган ажойиб ҳикмат бор, — дейди Ucell Компаниясининг роуминг ва интерконнект бўлими бошлиғи Акром Расулов. — Шунинг учун компаниямиз ана шундай хайрли ишларни доимий амалга ошириб келмоқда. Бу йил ҳам қутлуғ ҳаж сафарига бораётган юртдошларимиз учун қулай ва арзонлаштирилган махсус таклиф ишлаб чиқдик. Ўзбекистонлик ҳожилар, юртдошларимиз Саудия Арабистонидан туриб роуминг хизматидан фойдаланган ҳолда бемалол яқинлари билан арзон нархларда гаплашиши мумкин. Бунинг учун улар Ucell сим-картасини харид қилиб, шу жойнинг ўзида роумингни ёқтириши кифоя. Қолаверса, Ucellнинг доимий мижозлари ҳам *155# қисқа рақамига USSD сўров юбориш орқали янги роуминг хизматига уланиши мумкин (хизматни фаоллаштириш бепул). Мазкур таклифга биноан, чиқувчи ва кирувчи қўнғироқнинг бир дақиқаси ҳамда бир МБ интернет нархи 1 доллару 30 центни, битта СМС эса 0,13 центни ташкил этади.


Ucell Компанияси мутахассислари қайд этишича, роумингга уланиб, Саудия Арабистонига етиб келгандан сўнг, уяли алоқа воситасида бир неча тармоқларнинг номи чиқади. Улар орасидан Mobily тармоғини танлаш керак. Шундан сўнг қўнғироқни амалга ошириш, эсон-омон етиб келгани хусусида оила аъзоларини хабардор этишлари мумкин.
— Бундай қулайлик сафарга кетаётган ҳамюртларимиз учун айни муддаодир, — дейди Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги масъул котиби Бекмурод Сахриев. — Нархлар аввалгиларига қараганда олти мартагача арзонлаштирилгани хурсанд қилади кишини. Бу эса сафар чоғи хотиржам ҳолда қўнғироқни амалга ошириш имконини беради. Ҳам қулай, ҳам чўнтакбоп. Айниқса, сафардалигимизда уяли алоқа воситамизга тўловларни яқинларимиз мамлакатимиздан туриб ҳам амалга ошириши мумкин. Зеро, баъзан сафар пайтида кўл телефонига пул ўтказиш билан боғлиқ муаммолар ҳам кузатилади.
Бундан ташқари, тадбирда таъкидланганидек, ҳаж сафари чоғида айрим кимсалар томонидан ҳар хил уяли алоқа воситаларини таклиф этиш ҳолатлари ҳам кузатилган. Бундай таклифларга алданиб қолмаслик лозим. Чунки ушбу телефонларни харид қилган зиёратчилар чув тушганини, бу телефонлардан қўнғироқни амалга ошириш имкони йўқлигини маълум қилишган. Шунинг учун тадбирда бу борада ҳам эҳтиёткор бўлиш лозимлиги қайд этилди.
- Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ucell Компаниясининг офислари фаолият кўрсатмоқда, — дейди Акром Расулов. —Жумладан, деярли ҳар йили компаниямиз мижозларга янада қулай ҳамда арзон тариф режалари, имтиёзли интернет ва SMS пакетларини тақдим этмоқда. Айтиш мумкинки, муборак сафарга бораётган барча юртдошларимиз Компаниямизнинг www.ucell.uz сайтига кириб, ўзлари истиқомат қиладиган ҳудуддаги офисларимизга келиб, ёки «8123» рақамига қўнғироқ қилиб, Саудия Арабистонидаги роуминг хизмати хусусида батафсил маълумотга эга бўлиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, мазкур махсус таклифимиз 2015 йилнинг 1 ноябрь кунига қадар барча Ucell абонентлари учун амал қилади.
Бугунги кунда Ucell Компанияси 160дан зиёд мамлакатда халқаро автоматик роуминг хизматини тақдим этмоқда. Шубҳасиз, компаниянинг саъй - ҳаракатлари натижасида халқаро роуминг хизматидан фойдаланиш янада қулайлашади. Чунки Ucell ўз абонентларининг роуминг алоқасидан фойдаланиш учун сарф-харажатларини камайтиришга қаратилган самарали таклифлар тақдим қилмокда.

Реклама хуқуқи асосида.