USAID Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотлари экспортининг кўпайишига кўмак бермоқда
АҚШ Халқаро ривожланиш агентлигининг (USAID) минтақавий иқтисодий ҳамкорлик лойиҳаси (REC) Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) билан ҳамкорликда ва Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Фермерлар кенгаши кўмагида “Ўзбекистонда мева-сабзавотчилик ишлаб чиқариши ва экспортини ривожлантириш” мазусида халқаро анжуман ўтказди.
2015 йилнинг 24-25 августида бўлиб ўтган икки кунлик анжуман ишида Ўзбекистон давлат тузилмаларининг 120 дан кўпроқ вакили, Латвия, Қозоғистон, Украина, Россия, Қирғизистон ва Беларусь харид компаниялари, Ўзбекистон агрофирмалари ва фермер хўжаликлари, бизнес ва халқаро ташкилотлар иштирок этди.
Тадбирдан асосий мақсад Ўзбекистон мева-сабзавотчилик маҳсулотларини Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатларида сотиш бозорларини кенгайтиришдан иборат бўлди ҳамда агробизнесни ишлаб чиқаришдан бошлаб сотишгача бўлган барча босқичларида ривожлантириш жараёнларини такомиллаштиришнинг муҳим масалалари муҳокама қилинди. Анжуман иштирокчилари Ўзбекистонда органик қишлоқ хўжалиги истиқболлари, давлат-хусусий мулкчилик ҳамкорлигининг қишлоқ хўжалиги тармоғида тутган ўрни, маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мос келиши ва уларни сертификатлаштириш, мева ва сабзавотларни қайта ишлаш, маҳсулотларни логистика ва транспортировкалаш масалаларини муҳокама қилдилар. Анжуман доирасида ўзбекистонлик мева-сабзавотчилик маҳсулотлари экспортчиларининг Европа, Евроосиё ва Марказий Осиёлик харидорлар билан ишбилармонлик учрашувлари бўлиб ўтди.
USAID REC лойиҳаси анжумани Ўзбекистон мева-сабзавотчилик тармоғининг экспорт салоҳиятини кенгайштиришга янада кўмаклашишга қаратилган. 2015 йилда Фарғона ва Самарқандда ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар ва харид компаниялари ўртасида 300 млн доллардан ортиқроқ суммага мева-сабзавотчилик маҳсулотларини экспорт қилиш истаги билдирилган баённомалар имзоланди.