Жамият | 04:56 / 29.08.2015
2748
1 дақиқада ўқилади
Зарафшонда 6 млн сўмлик газ тўловларини ўзлаштириб юборган ходимлар қўлга олинди
Зарафшонда 6 млн сўмлик газ тўловларини ўзлаштириб юборган ходимлар қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри хабар бермоқда.
Аниқланишича, “Ғарбгазтаъминот” УК “Зарафшоншаҳаргаз” филиали етакчи ҳисобчиси Р. Жўраев идора ходимлари О. Ўтаев ва А. Сафаровлар билан тил бириктириб, “Зарафшон Файзиёр” МЧЖга қарашли новвойхонанинг табиий газдан қарздорлиги асосида улардан 917 минг сўм пул ундирган, лекин бу маблағни кассага кирим қилмай, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Текширув жараёнида жиноий гуруҳ турли корхоналардан жами 6 млн сўмга яқин пул тўплаб, ўзлаштириб юборгани аниқланди.