Спорт | 21:24 / 30.08.2015
2678
1 дақиқада ўқилади
“Манчестер Сити” де Брюйненинг трансферини эълон қилди
Манчестер Сити” жамоаси “Вольфсбург” яримҳимоячиси Кевин Де Брюйненинг “шаҳарликлар” сафига қўшилишини эълон қилди. 24 ёшли футболчи “Ман Сити” билан 6 йиллик шартнома имзолади ва 17 рақам остида тўп суради, деб маълум қилди жамоа сайти.
Яримҳимоячи “бўрилар” сафида 2014 йилдан бери тўп суриб келган. Ўтган мавсумда Де Брюйне Бундеслигада 34 та ўйин ўтказган ҳамда 10 та тўп уришга, 20 та голли узатма амалга оширишга муваффақ бўлган. Де Брюйне журналистлар талқини бўйича Германияда йил ўйинчиси деб топилган эди.