“Ўзбеккўмир” АЖ раҳбарияти ишлаб чиқариш жараёнидаги нохуш ҳодисалар бўйича айбдорларни жазолади
“Ўзбеккўмир” АЖнинг “Белазкўмир” шўъба корхонасида БелАЗ 7540 №19 ва БелАЗ 7540 № 16 автосамосваллари ўртасида тўқнашув юз бергани оқибатда автосамосвалларнинг тормоз тизими ишдан чиқди.
“Ўзбеккўмир” раҳбарияти юқоридаги ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 182-моддасига мувофиқ, ўз лавозим мажбуриятларига маъсулиятсизлик билан қараган жавобгар шахсларни август ойида иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жаримага тортди ва шахсий жавобгарлик ҳақида қаттиқ огоҳлантирди.
Шунингдек, “Ангрен” кесмасида ЭКГ-15 №89 экскаваторидаги кўтарувчи сим арқоннинг узилишига олиб келган назоратни сусайтириш ва ўз лавозим мажбуриятларига маъсулиятсизлик билан қараган бир қатор ходимлар коррекцияловчи коэффициентдан маҳрум этилдилар ва қаттиқ огоҳлантирилдилар.
Шунингдек, думпкар темир йўл изидан чиқиб кетгани учун Ўзбекистон темир йўл транспорти шўба корхонасининг ишчилари ҳам Меҳнат кодексига биноан коррекцияловчи коэффициентдан маҳрум этиш билан жазоландилар.
“Айни пайтда ишчиларнинг масъулиятсизлиги ва лоқайдлиги турли авариялар, мулкка зиёр етишига ва бошқа нохуш воқеаларга олиб келмоқда. “Ўзбеккўмир” АЖ объетларига масъул ходимларнинг ўз лавозим мажбуриятларига лоқайдликлари туфайли анчагина моддий зарар етказилган”, деб айтилмоқда “Ўзбеккўмир” АЖ матбуот хизмати берган хабарда.